Биз ҳақимизда

SHENZHEN EMPEROR ELECTRONIC TECHNOLOGY CO.


Соҳанинг илғор инновацияларидан фойдаланган ҳолда юқори сифатли тиббий асбоб-ускуналарни ишлаб чиқариш мақсадида SHENZHEN EMPEROR ELECTRONIC TECHNOLOGY CO., LTD компаниясига 1997 йилда Хитойда асос солинган. Ҳозирги пайтда компания тиббий визуаллаштириш тизими ва лаборатория ташҳиси учун асбоб-ускуналарни яратиш, ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бўйича етакчи корхоналардан бири саналади.
EMP 90 дан зиёд патент ҳамда УЗИ аппаратлар бўйича тўлиқ мустақил интеллектуал мулк соҳибидир. Оқ-қора УЗИ аппаратларини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятининг бошланишида ЕМП зўр муваффақиятга эришган: ультратовуш сканерларини ишлаб чиқариш бўйича Хитой компаниялари ўртасида иккинчи ўринга сазовор бўлган.
ЕМП маҳсулотларидан 100 дан зиёд мамлакат тиббий муассасаларида фойдаланилади. Бош офиси (Шэньжень ш.) ҳамда ишлаб чиқариш қувватларидан (Чэнду ш.) ташқари Хитойда компаниянинг 29 та филиали жойлашган. АҚШ, Германия, Ҳиндистон, Канада, Миср ва Гонконгда 6 та хорижий филиаллари очилган.
Ўзбекистон Республикасида SHENZHEN EMPEROR ELECTRONIC TECHNOLOGY CO., LTD компанияси номидан АVE GROUP МЧЖ иш олиб боради. Бу ёш, аммо бозор ҳамда тиббиётга оид маҳсулотлар билан таниш собитқадам компаниядир.
Сотув ишлари юқори малакали ходимлар томонидан амалга оширилади, шунингдек, улар, зарурат туғилган ҳолларда, Сизга айнан нимани харид қилишингиз юзасидан маслаҳат беришади. Бизда меҳнат қилаётган ўз касбининг фидойилари Сизнинг корхонангиз учун параметрлари ҳамда таркибий қисмлари жиҳатдан энг мос асбоб-ускуналарни танлашда яқиндан ёрдам беришади. Бундан ташқари, улар Сизга асбоб-ускунанинг фойдаланиш жараёнидаги техник тавсиф ва имкониятлари юзасидан ҳам тўлиқ маълумот беришади.


Team Menber

Хакимджанова Диляра Фархадовна

ceo@avegroup.uz +998909028049

Бош директор

Team Menber

Шарипова Эльмира Фархадовна

 

Юрист, Молиячи

Team Menber

Ходжаев Тимур Анварович

service@avegroup.uz +998909830529

Бош муҳандис

Хизматлар

Хизматлар

Асбоб-ускунани буюртмага кўра ёки омбордан тезкорлик билан етказиб бериш

Асбоб-ускунани ўрнатиш ва ходимларга унда ишлашни ўргатиш.

Янги асбоб-ускунани тезкор рўйхатдан ўтказиш, бу эса мижозларга фақат энг янги, юқори технологик асбоб-ускуна харид қилиш имконини беради.

Кафолат муддати давомида ва ундан кейин ҳам етказиб берилган асбоб-ускунага сертификатга эга сервис муҳандислари томонидан кафолатли хизмат кўрсатиш, Тошкент шаҳридаги омбордан таркибий ҳамда эҳтиёт қисмларни етказиб бериш ва маслаҳат ёрдамларини кўрсатиш.